Жоан Лапорта "Барселона"нинг Nike билан шартномаси ҳақида гапирди.
“Бизнинг Nike билан шартномамиз футбол тарихидаги спорт кийимларини етказиб бериш бўйича энг яхши шартнома ҳисобланади.
Биз ўзаро ишончни йўқотдик ва Nike компаниясини судга беришга мажбур бўлдик. Аммо компания бизни тинглади ва биз узоқ давом этган жараёндан сўнг бир тўхтамга келдик, бу жараёнда кўплаб низолар бўлди.
Янги келишув клубнинг иқтисодий аҳволини яхшилайди. Шартнома туфайли "Барса" аъзолари чўнтакларини ковлашлари шарт эмас.
Биз кучлимиз ва клубни ҳар томонлама қайта қуришни якунлашга қарор қилдик. Ушбу шартнома молиявий тикланишимизга ёрдам беради. Шартнома туфайли "Барса" дунёнинг олдинги сафига қайтди.
Мақсадларга эришиш учун белгиланган тўловлар ва бонуслар мавжуд, энди жарималар йўқ", - деди Лапорта.