2023 йилда "Наполи"да бир неча ойлик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқарилган франциялик мутахассис Руди Гарсия клуб президенти Аурелио де Лаурентисни танқид қилди.
- Де Лаурентис менга биринчи бўлимда кимни майдонга туширишни, иккинчи бўлимда кимни алмаштиришни айтишга ҳаракат қилди, лекин мен бировнинг айтганини қиладиганлардан эмасман. Де Лаурентис кинони яхши билади, футболни эмас", - дея Гарсиянинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.