"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Саудия Арабистони клубларига ўтишни истамади.
Хабарларга кўра, 27 ёшли инглиз форварди Саудия Арабистонидан тушган йилига 35 миллион фунт стерлинглик учта таклифни рад этди.
У юқори даражадаги рақобат бор клуб ва лигага ўтишни истамоқда.