Италия Суперкубоги ғолиби 8 миллион евро олади.
Бугун "Интер" ярим финал учрашувида "Аталанта"ни мағлуб этиб (2:0) турнир финалига чиқди. Совринга иккинчи даъвогар эртага бўлиб ўтадиган "Милан" - "Ювентус" учрашувида маълум бўлади.
Ярим финалда мағлуб бўлган икки жамоа 1,6 миллион евродан, "нерадзуррилар" ва иккинчи жуфтлик ғолиби эса 3,6 миллион евродан олади.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бу суммадан ташқари, финалда мағлуб бўлган жамоа 5 миллион евро мукофот пулига эга бўлади.
2025 йилги Италия Суперкубоги ғолиби 8 миллион евро миқдоридаги қўшимча пул мукофотига эга бўлади.
Турнир финали 6 январь куни Саудия Арабистонидаги "Kingdom Arena"да бўлиб ўтади.