"Реал Мадрид" футболкалари "Депортиво Минера" футболчиларидан ўғирлаб кетилди.
Мадриднинг “Реал” клуби Испания кубоги 1/16 финалида “Депортиво Минера”ни меҳмонда 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг мезбонларнинг ҳар бир ўйинчиси "Реал Мадрид" футболчиларининг либосларини олиши керак эди. Рўйхат тузилиб, Мадрид клубига электрон почта орқали юборилган, унда формаларнинг аниқ сони кўрсатилган. Майдонда одатдаги либослар алмашинувидан қатъи назар, истисносиз ҳамма Мадрид либоси ва ўзи танлаган футболчидан либосни олади. Таъкидланишича, Мбаппенинг номи туширилган бир нечта футболкалар бўлган.
Cadena SER нашри хабарига кўра, ўйиндан сўнг кийиниш хонасида бир қути футболкалар кутиб турган, бироқ ўз вақтида етиб келган футболчиларгина уларни қўлга киритишган. Кейинчалик "Реал Мадрид" футболчиларининг қолган формалари қаергадир ғойиб бўлди.
Камида тўрт нафар футболчи футболкасиз қолган, яна тўрт нафари эса эсдалик совғасисиз қолмаслик учун улар буюртма қилмаган футболчиларнинг формасини олишга мажбур бўлган.
Бу воқеа клуб ичида норозиликка сабаб бўлди. "Депортиво" футболкаларни ўғирлаган одамлар фақат клуб вакиллари кириши мумкин бўлган биноларга киришлари мумкинлигини тушунтирди.