Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан шартномани узайтириш имкониятларига оптимистик қарамоқда.
Манбага кўра, "Бавария" футболчига йилига 14-15 миллион евро маош билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. Альфонсо Дэвис Мюнхен жамоасига 2019 йилнинг 1 январида келиб қўшилган эди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи 21 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.