Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Расман: "Пахтакор" бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади

Баҳо:
+1 | -

Жонатан Луис энди "Пахтакор" дарвозабони.

У Португалиянинг юқори лигасида 125 та ўйинда майдонга тушган. Сўнгги жамоаси "Риу Аве". Аввалги мавсумда клубининг асосий посбони бўлган. 2023/24 йилги мавсумда жами 29 маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Жорий мавсумда асосий таркибдаги сўнгги ўйинини 4 октябрь куни "Фамаликао" (1:1) жамоасига қарши ўтказган. 9 август куни старт олган Португалия чемпионатида "Спортинг"га қарши ўйин билан мавсумни бошлаган.

Бўйи 1.90 дарвозабон 1991 йилда Бразилиянинг Сан-Мигел-ду-Уэсти шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини асосий қисмини Португалиянинг икки лигасида ўтказган.

"Бугунги кунда "Пахтакор"да икки нафар ёш дарвозабон бор. Жонатан Луис каби статистикага эга посбонларни ҳар доим ҳам чемпионатимизда кўравермаймиз. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейилмайди. У жамоамизда соғлом рақобат ярата олади деб ўйлайман. Бу Назаров ва Шевченко учун ҳам катта мактаб бўлиши керак. Чунки "Пахтакор"нинг келажаги айнан шу икки посбонда деб биламан. Олдимизда таркибни кучайтириш бўйича яна бир икки футболчилар турибди. Ўтказган икки ўйинимиздан келиб чиқсам Педро Морейранинг муносабати менга ёқди, у ёшлар билан тажрибали футболчиларни бир таркибда жам қила оляпти", - дейди клуб раисининг ўринбосари Дилшод Каримов.

Киритилди: 08:46, 15.01.2025.
Ўқилди: 2594 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.