Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Авазжон Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди

Баҳо:
+ | -

Бугун кун давомида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, федерация раёсати, фахрийлар ва мураббийлар штаби қатнашди.

Конференция кун тартибига мувофиқ, даставвал, федерация раиси ўринбосари Ринат Ахмадулин томонидан 2021-2024-йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди.

Шундан сўнг конференция доирасида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда федерация Ижроия қўмитаси томонидан Спорт вазирининг ўринбосари Каримов Авазжон Қудратуллаевич номзодини мамлакат чим устида хоккей федерацияси раислигига илгари сурилди.

Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва А.Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди.

Тадбирда сўз олган Авазжон Каримов билдирилган ишончли оқлашга, келгусида мамлакатимизда мазкур спорт ривожини янада ошириш йўлида бор кучини ишга солишини билдирди.

Шундан кейин федерация Бош котиби Санъатилла Ғуломназаров Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича тақдимот билан таништирди. Бунда аввало, мамлакатимиз бўйлаб ушбу спорт оммавийлигини ошириш, терма жамоалар учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш, хорижлик мураббийлар жалб этиш асосий мақсад эканини билдирди.

Ўз навбатида, Адкҳам Илҳамович пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасида 2 та чим устида хоккей майдони қурилаётгани ушбу спорт ривожи йўлида катта туртки бўлишини қўшимча қилди.

Тадбир якунида Отабек Муҳаммадалиевич жамоавий спорт турларига янада кўпроқ эътибор қаратилиши, мавзкур йўналишда Олимпиада йўлланмаларига эга чиқиш устувор мақсадлардан эканини таъкидлаб, федерациянинг янги раҳбариятига омад тилади.

Киритилди: 14:06, 15.01.2025.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик