Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жеррард бошчилигидаги клуб ҳам Салоҳ учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Ал-Иттифоқ" ёзда Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

CaughtOffside нашри хабарига кўра, бош мураббийи Стивен Жеррард бўлган Саудия Арабистони клуби "Ливерпул"нинг 32 ёшли вингери билан шартнома имзоламоқчи. “Ал-Иттифоқ” Салоҳни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

Шунингдек, мисрлик футболчига Саудиянинг бошқа клублари - "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳнинг Премьер-лига клуби билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Жорий мавсумда мисрлик футболчи 20та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди ва 13та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 21:55, 16.01.2025.
Ўқилди: 1480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик