Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Бокс. Девин Хейни ва Райан Гарсия бир оқшомда рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -

Биринчи яримўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Девин Хейни ҳамда собиқ вақтинчалик WBC камари соҳиби Райан Гарсия рингга қайтмоқда.

Америкалик бу икки боксчи иштирокидаги жанглар май ойида Нью-Йоркда ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомларининг бирида бўлиб ўтади. Хейни биринчи яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Хосе Рамирес билан ҳисоб-китоб қилса, Гарсия эса ушбу дивизионнинг яна бир собиқ чемпиони мексикалик Исаак Крусга қарши рингга чиқади.

Сўнгги икки йилда профессионал бокснинг энг катта ҳомийси ва сармоядорига айланган Турки Ал аш-Шейхнинг айтишича, агар Хейни ҳам, Гарсия ҳам ўз жангларида ғалаба қозонишса, у ҳолда октябрь ойида ўзаро рингда тўқнаш келишади. Бу улар ўртасидаги иккинчи жанг бўлади.

2024 йилнинг апрелида ўтган илк баҳсда Гарсия ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонганди. У жанг давомида бир неча бор Хейнини нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. Лекин кейинроқ Гарсиянинг ижоий допинг-таҳлили сабаб жанг ўтказилмаган деб топилган эди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 20:05, 18.01.2025.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.