Флорентино Перес бешинчи муддатга "Реал Мадрид" президенти этиб қайта сайланди.
Мадрид клубининг амалдаги президенти ўз лавозимини 2029 йилгача давом эттиради. Перес бу лавозим учун курашаётган ягона номзод эди.
Перес 2009 йилдан бери "Реал Мадрид" президенти лавозимида ишлайди. 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унга рақиб топилмаган.













