Кириш Регистрация
11/02 00:45 Интер 2-1 Фиорентина
11/02 01:00 Мальорка 1-1 Осасуна
11/02 22:45 Брест 0-3 ПСЖ
12/02 01:00 Ювентус 2-1 ПСВ
12/02 01:00 Манчестер Сити 2-3 Реал Мадрид
12/02 01:00 Спортинг 0-3 Боруссия Д
13/02 00:30 Эвертон - Ливерпуль

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида Европа Чемпионлар Лигасида иштирок эта оладими?

Баҳо:
+3 | -

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев “Манчестер Сити” клубига ўтаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг жорий мавсумдаги Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиши бўйича саволга жавоб берди.

“Абдуқодир «Манчестер Сити”нинг УЕФА Чемпионлар Лигасида умумий гуруҳ босқичида қолган иккита баҳсида ўйнай олмайди, чунки гуруҳ босқичи учун аризалар 3 сентябрь куни ёпилган.

Аммо Ҳусановда плей-оффда иштирок этиш имконияти бор. Ҳар бир клуб гуруҳ босқичи якунлангач, 6 февралгача кўпи билан 3 нафар янги ўйинчини қайдномага кирита олади.

Шуни қўшимча қиламанки, янги ўйинчилар УЕФА Чемпионлар Лигасида (ёки умуман еврокубокларда) бошқа клубларда ўйнаган-ўйнамаганидан қатъи назар таркибга киритилиши мумкин”, — деб ёзади Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” билан 4,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. Футболчи ўзи учун 45-рақамни танлаган. Ушбу трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:49, 20.01.2025.
Ўқилди: 9614 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.