Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Мбаппе: "Мухлисларнинг ҳуштакбозлигига муҳтожман"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" мухлислари яқинда "Сельта"га қарши ўйинда жамоага нисбатан хуштакбозлик қилишди. Бу Испания Суперкубоги финалида "Лос Бланкос"нинг "Барселона"дан 2:5 ҳисобида мағлуб бўлишига муносабат бўлди.

Мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу ҳуштакбозлик ҳақида фикр билдирди.

"Мен бундай босимга муҳтож футболчиман. "Сельта"га қарши ўйинда бизга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди, аммо бу нормал ҳолат. Агар сиз ғалаба қозонмасангиз, одамларнинг норози бўлишлари одатий ҳолдир. Бизнинг вазифамиз буни ўзгартиришдир. Якшанба куни яхши ўйнадик, бизда ўзгариш ва яхши ўйнаш учун характер бор. Одамларнинг бизга нисбатан ҳуштакбозлик қилишлари билан бизда муаммо йўқ. Мен ҳуштакларбозликларни тушунаман, ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин бирдамликни йўқотмайлик" - деди Мбаппе журналистларга.

Чоршанба куни Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси доирасида "Ред Булл Зальцбург"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 21:35, 21.01.2025.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.