Халқаро миқёсда футбол рейтингларини тузиб бориш билан шуғулланувчи footballtop.ru сайти Россия чемпионатининг 2012/2013 йиллар мавсумидаги энг яхши футболчилари рўйҳатини эълон қилди. Эътиборли томони, улар орасида терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам бор.
Сайт Премьер-лиганинг энг яхши 10 футболчисини аниқларкан, икки хил рейтингни эълон қилган. Унга кўра, биринчи рейтинг нашрнинг ўз ижодий жамоаси томонидан тузилган бўлса, иккинчи ўнталик мухлислар томонидан тўпланган овозлар натижаси эди. Мухлислар томонидан тўпланган овозга кўра Россия чемпионатининг энг кучли 10 нафар футболчиси таҳририят нуқтаи назаридан кескин фарқ қилади. Айнан иккинчи версиядан ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам ўрин олган ва у тўртинчи поғонада қайд этилган.
Россия чемпионатининг 2012/2013 йиллар мавсумидаги энг яхши футболчилари ўнталиги:
"Footballtop.ru" ижодкорлари версияси:
1. Понтус Вернблум (ЦСКА)
2. Бибрас Натхо ("Рубин")
3. Ахмед Муса (ЦСКА)
4. Самуэль Это`О ("Анжи")
5. Жоаозиньо ("Краснодар"
6. Расмус Эльм (ЦСКА)
7. Вандерсон ("Краснодар")
8. Александр Кокорин ("Динамо")
9. Халк ("Зенит")
10. Александр Беленов ("Кубан")
"Footballtop.ru" муштарийлари версияси:
1. Игорь Акинфеев (ЦСКА) - 4846та овоз
2. Андрей Дикан ("Спартак") - 3211
3. Александр Кержаков ("Зенит") - 2439
4. Одил Ахмедов ("Анжи") - 2182
5. Алан Загоев (ЦСКА) - 2086
6. Дмитрий Комбаров ("Спартак") - 2078
7. Артем Дзюба ("Спартак") - 1809
8. Вячеслав Малафеев ("Зенит") - 1681
9. Юра Мовсисян ("Спартак") - 1644
10. Александр Анюков ("Зенит") - 1564