Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тимур Кападзе: "Терма жамоа мен учун доим биринчи ўринда туради"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига айланган Тимур Кападзе "оқ бўрилар"нинг Дубайдаги йиғинига етиб борди. Мураббий бу лавозимга тайинланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда Сречко Катанецга соғлик тилаймиз. Ҳаммамиз Сречконинг ўзи жамоани охиригача олиб боришини хоҳлар эдик, аммо бу бизнинг қўлимизда эмас. Соғлик биринчи ўринда. Раҳбарият томонидан кеча менинг номзодим тасдиқланди. Менга терма жамоа бегона эмас, бу либосда кўп йиллар ҳаракат қилганмиз, мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида ҳам ишлаганмиз. Шу сабаб, терма жамоа доим мен учун биринчи ўринда туради. Бизга вазифа берилди, буни аскардек бажаришимиз керак. Йиғинга етиб келдик, бугун биринчи кун. Йигитлар билан чиқишиб кетдик. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Март ойида олдимизда муҳим икки ўйин турибди. Унга оз муддат қолди. Олдимизга қўйилган вазифа - Жаҳон чемпионати. Энг муҳим ўйинлар турибди. Қийин паллада келишга тўғри келди. Босим ва маъсулият бор. Нима керак бўлса, барчасини қиламиз. Бизда бошқа йўл йўқ. Футболчиларнинг ғалаба учун қобилияти бемалол етади. Мухлислар билан биргаликда биз катта кучмиз. Ўйлайманки, футболчилар ва мухлислар биргаликда керакли натижани қўлга киритамиз", - деди Кападзе.

Киритилди: 13:37, 23.01.2025.
Ўқилди: 2390 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.