Педри касаллик туфайли "Валенсия"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
«Mundo Deportivo» хабарига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси диарея ва қусиш билан кечадиган касалликка чалинган. У бугунги ўйин учун таркибга киритилмаслиги эҳтимоли бор.
Бугун каталонияликлар Испания чемпионатининг 21-тури доирасида "Валенсия"ни қабул қилишади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бўлиб ўтади.
Педри жорий мавсумда Ла Лигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













