"Реал Мадрид" - Жошуа Киммих "Бавария"ни тарк этса, унинг биринчи танлови.
Журналист Кристиан Фалькнинг фикрича, агар ярим ҳимоячи "Бавария" билан янги шартнома имзоламаса, у ҳолда айни дамда "Ливерпуль"дан кўра "Реал"га ўтиш эҳтимоли юқори.
"Реал Мадрид"да Киммихга қизиққан шахс - бош скаут Жуни Калафат. Иккала томон ҳам алоқада бўлишни хоҳлайди.
29 ёшли Киммихнинг Мюнхен клуби билан шартномаси шу ёзда якунига етади.













