"Барселона" Ла Лига 21-турида "Валенсия"ни тор-мор келтирди - 7:1. Каталонияликлар ҳужумчиси Ферран Торрес ғалабага изоҳ берди.
"Бу жамоага керак бўлган ўйин эди. Бу деярли мукаммал ўйин бўлди ва ўзимизга бўлган ишончни қайтариш биз учун яхши бўлди.
Мен ҳам "Валенсия" мухлисиман ва умид қиламанки, улар имкон қадар кўпроқ ўйинда ғалаба қозониб, ёмон вазиятдан чиқиб кетишади", - деди Ферран.













