Педри касал бўлиб тузалганидан сўнг, "Барселона" билан машғулотларга қайтди.
Каталониялик ярим ҳимоячи кечаги "Валенсия" билан ўйинни (7:1) гастроэнтерит туфайли ўтказиб юборди.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, футболчи аллақачон касалликдан фориғ бўлган.
У Чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги сўнгги ўйинда "Аталанта"га қарши ўйнашга тайёр бўлади. Ўйин чоршанба куни Барселонада бўлиб ўтади.