Неймарнинг "Сантос"га трансфери бўйича келишув якуний босқичда. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, 32 ёшли футболчи тез орада "Ал-Ҳилол" билан шартномасини бекор қилади, шундан сўнг у "Сантос" билан мавсум охиригача шартнома имзолайди. Қанот футболчисини тиббий кўрикдан ўтказиш яқин кунларга белгиланган.
Аввалроқ “Ал-Ҳилол” Неймарни Саудия Арабистони Про-лигасининг жорий мавсумининг иккинчи ярмида ўз таркибига киритмаганди.













