Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Бавария"нинг Нойер бўйича режаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Мануэль Нойерга ўринбосар топиш устида ишламоқда.

Мюнхенликлар сардори март ойида 39 ёшга тўлади, бироқ у биринчи рақамли футболчи мақомини сақлаб қолади ва тез орада шартномасини 2026 йилгача узайтириши кутилмоқда.

Душанба куни "Бавария" 21 ёшли Йонас Урбиг трансферини якунлади, у Нойернинг кейинги йиллардаги ўринбосари сифатида кўрилмоқда.

Юлдузли фахрийни узоқ муддатга алмаштириш масаласи очиқлигича қолмоқда. Bild хабарига кўра, Бундеслига гиганти 2026 йилда асосий таркибни эгаллаши мумкин бўлган дарвозабон номзодларини қидирмоқда.

“Брайтон” футболчиси Барт Вербрюгген етакчи вариантлардан бири ҳисобланади. Агар Йонас Урбиг, Александр Нюбель ва Даниэль Перец кейинги бир ярим йил давомида асосий таркибда ўйнашга яроқлилигини исботлай олмаса, нидерландиялик футболчи "Бавария"нинг трансфер мақсадига айланиши мумкин.

Киритилди: 08:12, 28.01.2025.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.