Перу терма жамоаси ва “Куско” клуби ҳужумчиси Луис Рамос Россия чемпионатига ўтиши мумкин, бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали Пипе Сиерра инсайдер хабар берди.
Журналистнинг ёзишича, 25 ёшли футболчи билан Москванинг “Спартак” клуби қизиқмоқда. Молдованинг "Шериф"и, шунингдек, Перунинг "Спортинг Кристал" ва "Университарио" клублари ҳам Рамос учун курашишни режалаштирмоқда.
Яна бир даъвогар - Мексиканинг "Америка" клубидир.