Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Игуаин: «Қарор қабул қилиб бўлинган, Мадридни тарк этаман»

Баҳо:
+ | -

"Реал" хужумчиси Гонсало Игуаин Мадрид клубидан кетиши эълон қилди.

"Мадриддан кетаман. Бу ерда етти йил давомида ўйнаб келдим. Қарор қабул қилинган. Муҳитни ўзгартиргим келди.

Ўтган йили мураббий ва сафдошларим мени бу қароримдан қайтаришганди. Аммо бу сафар қарорим қатьий. Буни оилам билан ҳам муҳокама қилдик.

Ҳозир "Реал" мени сотиб олганидан анча кўпроқ маблағ эвазига сотиши мумкин. Мен "Реал"да совринлар ютдим, жамоага сардорлик қилдим. Исмимни мухлислар ҳурмат билан тилга олишади. Бундан бахтлиман.

Қаерга кетяпман? Ҳозирча бир қарорга келганим йўқ. Кетишим ҳақида "Реал" билади. Менда "Ювентус"дан аниқ таклиф бор, лекин ҳозирча қаерга ўтишимни билмайман", дейди Игуаин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ювентус" ва Игуаин ўзаро 4 йиллик шартномага келишиб олишгани, футболчининг янги клубдаги маоши бонуслардан ташқари йилига 4,5 миллион евро бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 00:16, 02.06.2013.
Ўқилди: 3122 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.