Лондонинг "Арсенал" клуби собиқ сардори Тони Адамс Андрей Аршавиннинг нима учун Лондон клубида фаолияти юришмагани ҳақида ўз фикрларини билдирди. Эслатиб ўтамиз, россиялик ярим ҳимоячи тез орада "тўпчилар" сафини эркин агент мақомида тарк этади.
"Афтидан Аршавин ва Венгер ўртасида қандайдир тушунмовчилик бор. Андрейнинг характери оддий, деб ўйламайман. Менимча, Аршавин Венгернинг назарига жуда кеч тушди.
Агар у "Арсенал" академиясида тарбия олганида, жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўларди. Россияда болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш керак. Аршавин Лондонга келганида 28 ёшда эди ва унда пул етарли эди..." дейди Тони Адамс.