Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Дилдора Нозимова: "Худо хоҳласа, Ўзбекистонга иккинчи ўрин билан қайтамиз"

Баҳо:
+ | -

CAFA мусобақаси тўртинчи кун баҳслари доирасида терма жамоамиз мезбон Тожикистонга қарши кураш олиб борди.

Ўзбекистоннинг йирик ғалаба қозонишига нафақат голлари, балки фаоллиги билан ҳам катта ҳисса қўшган Дилдора Нозимова учрашувнинг "Энг яхши ўйинчиси" деб топилди.

Беллашувдан кейин биз Дилдора Нозимованинг тассуротлари билан қизиқдик.

"Авваламбор, ассалому алайкум. Биз CAFA мусобақасига чемпионликни кўзлаб, тайёргарлик кўргандик. Бироқ Эронга қарши ўйинда мағлубиятга учрадик. Биринчи бўлимда тенг кураш кечди ва ҳисоб 1:0 эди, аммо иккинчи бўлим бошида кетма-кет ўтказиб юборилган голлардан сўнг, ўйинга қайтиш қийин бўлди. Шундай бўлсада, қолган барча учрашувларда зафар қучиб, 2-ўринни олмоқчимиз. Худо хоҳласа, Ўзбекистонимизга 2-ўрин билан қайтамиз.

Тожикистонга қарши баҳсга келсак, рақиб бизга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Улар ўйинимизни ўрганиб чиққан. Рақиб яхши қаршилик кўрсатди, лекин биз имкониятларимизни ишга солиб, ғалаба қозондик. Кейинги учрашув ҳам биз учун муҳим ва унга ҳам яхши тайёрланиб, албатта, ғалаба учун майдонга тушамиз.

Бизни қўллаб-қувватлашаётгани, ишонч билдиришгани учун бутун халқимизга каттакон раҳмат айтмоқчиман".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси охирги турда, эртага, Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:07, 15.02.2025.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.