Антонио Рюдигер ва Давид Алаба "Манчестер Сити"га қарши ўйнаши мумкин.
"Реал" ҳимоячилари Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига чиқиш учун жавоб ўйинида жамоа қайдномасидан ўрин олиши мумкин.
Бугун ҳар иккала футболчи ҳам жамоа машғулотларида иштирок этди.
Федерико Вальверде бироз ноқулайлик туфайли машғулотни ўтказиб юборди, аммо у ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.
Биринчи ўйинда Мадрид клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.













