Кириш Регистрация

Дибала Саудия Арабистонидан 75 миллион евролик таклиф олди

Баҳо:
+ | -

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида маълум қилинди.

Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчини "Ал-Қодисия" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб Дибалага уч йиллик 75 миллион евролик меҳнат шартномасини таклиф қилмоқда. Пауло қулай шартларни қабул қилиб, Яқин Шарққа йўл олиши мумкин.

А Сериянинг жорий мавсумида 31 ёшли аргентиналик 21 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:13, 19.02.2025.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.