Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси янги мавсумдаги илк голини урди (видео)

Баҳо:
+ | -

20 февраль тонггида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жорий мавсумдаги илк ва фаолиятидаги 851-голини урди. Бу воқеа «Канзас-Сити» жамоасига қарши ўйинда, стадионда −15°C ҳарорат бўлган вақтда содир бўлди.

Бу КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасининг дастлабки раунди доирасидаги илк учрашув бўлиб, «Интер Майами» сафарда «Канзас-Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.  

37 ёшли аргентиналик футболчи 56-дақиқада жамоаси учун ягона ва ғалабали голни урди. Бу зарба Месси учун жорий мавсумдаги биринчи расмий гол ва фаолиятидаги 851-гол бўлди.  

Қайд этиш жоизки, ушбу учрашув Канзас-Ситида −15°C ҳароратда бўлиб ўтди. Шундай қийин об-ҳаво шароитига қарамай, Флорида жамоаси сардори ўз жамоаси учун ғалабани таъминлашга муваффақ бўлди.  

Жавоб баҳси 26 февраль тонггида «Интер Майами» майдонида бўлиб ўтади.  

Шунингдек, «Канзас» ва «Майами» ўртасидаги ўйин аввалроқ ўтказилиши керак эди, бироқ ташкилотчилар ёмон об-ҳаво сабабли учрашувни кечиктиришга мажбур бўлишди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:14, 20.02.2025.
Ўқилди: 2527 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4413]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3628]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3411]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2492]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2234]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2148]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2147]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2087]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1834]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1768]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик