"Фенербахче" "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Хабарларга кўра, турк клуби 25 ёшли сербиялик форвард учун ёзда 25-30 миллион евро сарфлашга тайёр.
Влахович "бьянконерилар" сафига 2022 йилнинг январида 83,5 миллион евро эвазига "Фиорентина"дан келиб қўшилганди.













