Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ван Дейк: "Шартномам борасида келажакда нима бўлишини билмайман"

Баҳо:
+ | -

Виржил ван Дейк "Ливерпул"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Нидерландиялик ҳимоячининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

"Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин менимча, яқин бир неча ой ичида аниқ маълумотлар чиқади.

Келгуси бир неча ой ичида бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз. Биз ҳали ҳам учта мусобақада иштирок этмоқдамиз ва уларнинг барчасида муваффақият қозонишни истаймиз ва бу асосийси.

Бу борада жуда-жуда катта режаларим бор. Мен жамоа муваффақиятли бўлишини истайман ва айни дамдаги асосий мақсадим шу. Анчадан бери давом этаётган шахсий музокаралар ҳақида гапира олмайман.

Лекин шуни айтишим мумкинки, мен клубга тўлиқ содиқман. Бу ҳақда аввал ҳам айтиб ўтганман, мен бу клубни яхши кўраман. Келинг, келажакда нима бўлишини кўрамиз, лекин мен хотиржамман, менимча, ҳамма ҳам хотиржам бўлиши мумкин. Ва келажагим ҳақида аниқ жавоб бўлса, эҳтимол маълум бўлади" - деди ван Дейк Sky Sports билан суҳбатда.

Киритилди: 19:33, 22.02.2025.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.