Кириш Регистрация

Асенсио "Реал"да ўйнаган 2021 йилдан буён илк бор дубль қайд этди

Баҳо:
+ | -

Марко Асенсионинг дубли "Астон Вилла"га Премьер-лига доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда (2:1) ғалаба келтирди.

Учрашув бошида лондонликлар Энцо Фернандеснинг саъй-ҳаракатлари билан ҳисобни очган бўлса, "вилла" иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ўзида куч топа олди. Янги футболчилар қаҳрамон бўлишди: "ПСЖ"дан ижарага олинган Асенсио "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Маркус Рэшфорднинг узатмаларидан кейин икки марта гол урди. Эътиборлиси, испаниялик футболчи узоқ вақтдан бери - 2021 йил сентябридан бери илк марта ўйинда биттадан ортиқ гол урди. Ўшанда футболчи Мадриднинг "Реал" жамоасида ўйнаб юрганида Ла Лиганинг "Мальорка"га қарши ўйинида хет-трик қайд этганди.

Марко Асенсио 2023 йилнинг ёзида "қироллик клуби"дан "ПСЖ"га эркин агент сифатида ўтганди. "Астон Вилла" сафига вингер жорий ой бошида келиб қўшилди.

Киритилди: 08:33, 23.02.2025.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.