Душан Влахович "Ювентус" сафида А Сериядаги 50-очкосини қўлга киритди.
Сербия терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Кальяри"га (1:0) қарши баҳсда ҳисобни очди.
Бу Влаховичнинг "бьянконерилар" сафида А Сериядаги 95-ўйинидир. Унинг ҳисобида 42 гол ва 8 голли узатма бор.













