Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Симеоне: «2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олганимизда ўзимга: «Буни нишонлашга шошилмаслик керак», – дедим»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона»га қарши дуранг натижа ҳақида фикр билдирди.  

Испания Кубоги ярим финали биринчи ўйини 4:4 ҳисоби билан якунланди. «Атлетико» ўйиннинг 6-дақиқасига келиб 2:0 ҳисобида олдинда эди, аммо 84-дақиқага қадар 2:4 ҳисобида ортда қолаётган эди.  

«Бурчак зарбалари устида ишлашимиз мумкин, чунки бу вазиятларда яхши ҳимоялана олмадик. Рақиб иккинчи бўлимни яхшироқ бошлади, 4:2 бўлди, Гризманнда бир имконият бор эди. Менимча, алмаштиришлар жамоага янги куч ва жасорат қўшди, бу эса ҳужумга кўпроқ ўйинчи қўшилишига сабаб бўлди.  

Учрашув осон кечмади, лекин футболчилар рақобатбардошлик руҳини кўрсатдилар – бу жиҳат менга жуда ёқади. Очиқ ўйин, жуда мураккаб рақиб, лекин бизда керакли барча имкониятлар бор. 2 апрелгача ҳали кўп вақт ва кўп ўйинлар бор. Жавоб баҳси ҳақида ўйлаш вақти ҳам келади.  

Иккита стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборганимиз жуда ачинарли. Бу борада ишлашимиз мумкин. Лекин бу ўйин айнан шундай кечиши керак эди. «Барселона» каби жамоага қарши гол урмаслик мумкин эмас. Уларни енгиш учун кўп гол керак. 2:4 бўлганида рақиб майдонида бундай вазиятни ўзгартириш осон эмас.  

2:0 ҳисобида мен ўзимга: «Буни нишонлашга шошилмаслик керак, ҳаммаси осон бўлмайди», – дедим. 2:2 бўлганда эса бу содир бўлиши мумкинлигини ҳис қилдим. Якуний 4:4 ҳисоби, шубҳасиз, мухлисларимиз учун ажойиб туҳфа бўлди», – деди «Атлетико» бош мураббийи.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:39, 26.02.2025.
Ўқилди: 2815 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.