Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Неван Суботич яқин уч йил ичида жамоани тарк этмаслигини маълум қилди.
«Январда жамоа билан уч йиллик шартнома имзоладим ва шу ерда қолишни хоҳлайман. Дортмунд — мен учун энг яхшиси. Жамоани тарк этган футболчилар яхшигина таваккал қилишди.
Улар янги жамоаларига қандай мослашиб кетишлари ва мураббийлари билан қандай тил топишишларини ҳеч ким билмайди.
Мен 5 йилдан буён битта мураббий қўл остида тўп тепяпман. Бунинг устига жамоанинг асоси ҳам ўзгаргани йўқ. Бу футболда жуда муҳим ҳисобланади»,- дейди Суботич.













