«Laureus» томонидан йилнинг энг яхши жамоаси совринига даъвогарлар аниқланди.
2025 йилда соврин учун олтита жамоа даъвогарлик қилмоқда:
"Бостон" (баскетбол);
"Барселона" аёллар жамоаси (футбол);
"Макларен" (автопойга);
"Реал" (футбол);
Испания терма жамоаси (футбол);
Баскетбол бўйича АҚШ терма жамоаси.
Тақдирлаш маросими 21 апрель куни бўлиб ўтади. 2024 йилда соврин Испания аёллар терма жамоасига топширилганди.













