Войцех Шесни ўғли илгари "Реал"га мухлислик қилганини айтди.
34 ёшли посбон мавсумлар оралиғида "Барселона"га кўчиб ўтди.
"Сизга ростини айтсам, ўғлим бу ерга келишидан олдин "Реал"га мухлислик қилган. У Криштиану ёки Мбаппе каби футболчиларнинг стикерларини йиғади.
Ҳозир у Ямал ёки Рафиньянинг стикерларини олса, анча бахтлироқ бўлади," - деди "Барселона" дарвозабони Войцех Шесни.













