"Бавария" Кастелло Лукебани кузатмоқда.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, "Лейпциг" ҳимоячиси Мюнхен жамоасининг спорт директори Макс Эберлга узоқ вақтдан бери маъқул келган бўлиб, у ўйинчини 2023 йил ёзида "Лион"дан "Ред Булл"га ўтказган эди.
Таъкидланишича, франциялик футболчи "Бавария"нинг потенциал мақсадлари рўйхатига киради, бироқ ҳозирда унинг нархи жуда юқори. 2025 йилда шартномани бекор қилиш суммаси 90 миллион еврони ташкил этади, бир йилдан сўнг 80 миллионгача пасаяди, 2027 йилга келиб эса 65 миллион евро бўлади.













