"Барселона" бугун Чемпионлар лигаси нимчорак финалида "Бенфика"га қарши жавоб ўйинини ўтказади.
«El Chiringuito» нашри хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйин олдидан жамоа кийиниш хонасида 1 соатлик мотивацион нутқ сўзлайди. У бу орқали доктор Карлес Миньярро Гарсиянинг вафотидан сўнг бироз тушкун кайфиятга тушиб қолган футболчиларга далда бермоқчи.













