Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Гандбол: Ўзбекистон U-19 жамоаси АҚШлик тенгдошларини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубоги қитъалараро босқичининг гуруҳ ўйинлари доирасидаги навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди.

U-21 биринчилигининг “Б” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Руанда жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида 18:20 ҳисобида шарқий Африка қитъаси вакиллари устунликка эришди. Учрашувнинг 2-бўлимида ҳам Руанда жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб қолди.


Айниқса, рақиб дарвозабони гандболчиларимизнинг бир қатор зарбаларини бартараф этишга муваффақ бўлгани натижасида умумий натижа 40:32 кўринишида африкаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон U-21 жамоаси ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга йўл олди. Терма жамоамиз ярим финалда “А” гуруҳида етакчиликка эришган Болгария жамоаси қаршилигини енгишга ҳаракат қилади


“Б” гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон U-19 ўсмирлар жамоаси АҚШ терма жамоаси билан рўбарў келди.

Гуруҳ етакчисини аниқлашга хизмат қилган ўйиннинг шиддатли кечгани кўрсаткичларда ўз аксини топди. Биринчи бўлимда 15:15 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи бўлим якунига кўра, 33:32 ҳисоби қайд этилган тарзда ғолиблик ҳамюртларимизга насиб этди


Энди ўсмир гандболчиларимиз ярим финалда Нигерия терма жамоаси тўсиғидан ўтиш учун курашга киришади.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 март кунлари ярим финал, 3-ўрин учун, 5-6-ўринлар ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ҳар икки ёш тоифасида ғолибликка эришган жамоалар жорий йилги жаҳон чемпионатлари йўлланмасига эга чиқади.

Киритилди: 10:08, 15.03.2025.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.