Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай Испанияга қарши Миллатлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида (3:3, пенальтилар - 6:5) асосий таркибда майдонга тушди.
Бу ўйин 31 ёшли форвард учун "апелсинранглилар" сафидаги юбилей 100-ўйин бўлди.
2013 йилда терма жамоадаги дебютини нишонлаган Депай 100 та ўйинда 47 бор рақиб дарвозасига йўл топган.