Кириш Регистрация

Нурсултон Рўзибоев ўзбек жангчиларини Octagon лигасини бойкот қилишга чақирди

Баҳо:
+ | -

UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик спортчиларини Қозоғистоннинг Octagon лигасида қатнашмасликка чақирди. Бу ҳақда “Sportnews.kz” хабар бермоқда.

Рўзибоев ушбу мурожаатни Instagram саҳифасидаги жонли эфир давомида йўллаган. Спортчи Олмаотадаги Octagon лигаси матбуот анжумани олдидан содир бўлган жанжал сабаб бу қарорга келган.

Қозоғистонлик жангчи Эркабулан Тўктар ўзбекистонлик Одилхон Камолов билан тортишиб қолиб, тўсатдан унга шапалоқ туширган. Ушбу ҳодиса аралаш жанг санъати мухлислари ва жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Айримлар бу воқеа режалаштирилган ҳаракат бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Жумладан, тожикистонлик жангчи Камариддин “Камил Каратэ” Ҳасанов ушбу воқеа Тўктар ва Камолов ўртасидаги учинчи жангга бўлган қизиқишни ошириш учун уюштирилганини таъкидлади.

Octagon лигаси можаро юзасидан тезда муносабат билдирди ҳамда спортчиларга қатъий чора кўрди – Тўктар ва Камолов олти ойга мусобақалардан четлаштирилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:51, 26.03.2025.
Ўқилди: 3414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.