"Бетис" Ла Лиганинг навбатдаги турида "Барселона"га қарши баҳсда Искодан фойдалана олмайди. 32 ёшли футболчи "Севилья" билан бугунги дербининг иккинчи бўлими бошида сариқ карточка олди: у дисквалификация сабабли 5 апрель, шанба куни бўлиб ўтадиган "Барса"га қарши навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси ҳисобида Испания чемпионатининг жорий мавсумида 15 та ўйинда 6 та гол ва 4 та голли узатма мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, айнан Иско Ла Лигада март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.