Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Лука Модрич: «Реал»дан кетиш ҳақида ўйлаётганим ҳам йўқ»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоани тарк этиш нияти йўқ эканини таъкидлаб ўтди. Охирги вақтларда инглиз матбуотида унинг Моуриньо ортидан «Челси»га ўтиши ҳақида гап-сўзлар болалаб кетган эди. Куни кеча Тhe Sun нашрига берган интервьюсида Модрич ҳаммасига чек қўйди.

«Мен «Реал»дан кетиш ҳақида ўйлаётганим ҳам йўқ, лекин бошқа жамоалардан таклифлар борлигини инкор эта олмайман.

Ҳар бир бола ёшлигида «Реал Мадрид»да ўйнашни орзу қилади. Мен ҳам болалигимда «Бланкос» кийими остида майдонга тушишни орзу қилардим.

Албатта, Моуриньонинг кетганидан хафа бўлдим. У менинг «Реал»даги суянчиғим эди. Моуриньо фантастик мураббий ва унинг қўл остида ҳаракат қилганимдан фахрланаман. У мени ўзимга ишонишимга ундарди. Унинг жамоасида ўйнаш ва у билан футбол ҳақида суҳбатлашиш жуда ажойиб.

Моуриньонга «Челси»даги фаолиятида фақат яхшиликларни тилайман. Ишончим комил, у ўзининг нималарга қодир эканини «Стэмфорд Бириж»да яна бир карра исботлайди»,- дейди Модрич.

Манба: www.skysports.com
Киритилди: 15:07, 10.06.2013.
Ўқилди: 3007 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.