Флоренциянинг «Фиорентина» жамоаси ҳужумчиси Стеван Йоветич Туриннинг «Ювентус» жамоасига ўтишга қарши эмаслигини маълум қилди.
«Мен «Фиорентина»да 5 мавсум ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, мен жамоага боримни бердим, ҳеч нарса қолмади.
Ҳали ёшман ва бошқа клубда кучимни синаб кўриш хоҳиши нормал ҳолат. Менга янги муҳит керак. Европада ҳам нимадир ютишни хоҳлайман.
«Ювентус» бир йилдан буён мени ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Улар жамоада Иброҳимович, Тевес ва Игуаиндан ҳам кўра мени кўришни хоҳлашаётган экан. Мен буни сотқинлик деб ўйламайман. Фикримча, Конте мени янада ўсишимга ёрдам беради»,- дейди футболчи.













