“ПСЖ” клуби дарвозабони Матвей Сафонов “Дюнкерк”га қарши Франция кубоги ярим финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчи бутун учрашувни майдонда ўтказди ва иккита гол ўтказиб юборди.
"Классик ўйин: иккита зарба, иккита гол, кейин эса жамоадан қаҳрамонлик билан камбэк. Ҳеч ким осон ўйин бўлишини кутмаганди", - деб ёзди дарвозабон.