"Кристал Пэлас" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе Англия Премьер-лигаси грандлари қизиқиш марказида қолмоқда.
26 ёшли футболчи учун курашда айни дамда Лондоннинг "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари етакчилик қилмоқда, деб хабар беради CaughtOffside. Аввалроқ Transfermarkt портали 55 млн еврога баҳолаган "бургутлар" футболчисига "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдираётганди.
Эберечи Эзе жорий мавсум "Кристал Пэлас" сафида 33 та баҳсда 6 та гол ва 11 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Яқинда хавбек март ойида бўлиб ўтган ЖЧ-2026 саралашида Латвия терма жамоаси дарвозасини ишғол этиб, Англия терма жамоасидаги дебют голини урди.