Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ислом Тўхтахўжаев: «Мақсад битта — ғалаба қозониш»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари доирасида энг муҳим учрашувларидан бирини ўтказади. Вакилларимиз Сеулда Жанубий Корея термасига қарши саф тортади. Мазкур ўйинда қозонилажак ғалаба Миржалол Қосимов шогирдларини муддатидан аввал мундиалга олиб чиқади. Буни тўғри англаган футболчиларимиз бугун бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўришмоқда.

Биз учун аҳамиятлиси, шу кунларда Жанубий Кореяда бўлиб турган миллий терма жамоамиз таркибига «Локомотив»нинг бир қатор аъзолари ҳам жалб этилган. Хусусан, жамоамиз аъзоси Ислом Тўхтахўжаев ҳам айни пайтда миллий терма жамоа таркибида бўлиб турибди. Биз Ислом билан интернет орқали боғланиб, клуб сайти учун қисқача интервью олдик.

— Ислом, кайфиятлар қандай? Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
— Кайфиятлар аъло. Негаки, Ливан билан ўйинда Жанубий Кореянинг очко йўқотиши биз учун айни муддао бўлди. Бугунги ўйинда ғалабага эриша олсак, муддатидан аввал жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, миллионлаб юртдошларимизнинг азалий орзусини руёбга чиқарамиз. Шу боис бугун майдонга фақат бир мақсад – ғалаба қозониш учун тушамиз.

— Ноқулай об-ҳаво туфайли терма жамоамизнинг Пекинда ушланиб қолиши йигитларга руҳий жиҳатдан таъсир кўрсатмадими?
— Албатта, бу ҳол бизнинг аввалдан белгиланган режаларимиз ўзгаришига сабаб бўлди. Бироқ, жамоадошларим бунга жиддий эътибор қаратишгани йўқ. Зеро, бизнинг бутун диққатимиз Жанубий Корея ҳамда 18 июнь куни «Бунёдкор» стадионида Қатар терма жамоаси билан бўладиган ўйинларга қаратилган. Шу ўйинларда ўзимизга керакли натижага эришиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритсак, бу ноқулайчиликдан асар ҳам қолмайди.

— Шу пайтгача терма жамоамиз Жанубий Кореяни меҳмонда мағлуб этолмаган. Бу сафар нохуш анъанага барҳам бера оламизми?
— Яқин-яқингача қитъамизнинг энг кучли терма жамоаси Японияни ҳам сафарда енгишни уддалай олмаётгандик. Аммо, бундан аввалги босқичда кунчиқар юрт вакилларини ўз майдонида мағлуб этдик. Ваҳоланки, ўша куни бир қатор етакчи ўйинчилар терма жамоамизга ёрдам беролмаган. Шундай экан, Жанубий Кореяни ҳам мағлуб этса бўлади. Уларга қарши бемалол ўйнаш мумкинлигини Ливан терма жамоаси кўрсатиб берди.

— Март ойида БАА ва Ливан термаларига қарши кечган ўйинларда сиз захирада қолгандингиз. Хитой билан ўйинда эса Миржалол Қосимов яна сизга ишонч билдирди...
— Кетма-кет иккита огоҳлантириш олганим боис Ливанга қарши ўйинни ўтказиб юборишим маълум эди. Шу сабабли Миржалол Қўшоқович БАА билан ўйинда мени захирада қолдириб, Ливанга қарши ўйинда ҳаракат қилиши мумкин бўлган ҳимоячилар жуфтлигини кўздан кечириб олганди. Жанубий Корея ва Қатар терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда мамлакат бош жамоасига ёрдам бераман, деган умиддаман.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:32, 11.06.2013.
Ўқилди: 4855 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.