Лука Модрич Чемпионлар Лигасида "Реал" сафида ўтказган ўйинлари сони бўйича Карим Бенземага етиб олди.
Хорватиялик ярим ҳимоячи мусобақанинг 1/4 финалидан ўрин олган "Арсенал"га қарши бугунги баҳсни асосий таркибда бошлади.
Модрич Мадрид клуби сафида Чемпионлар лигасидаги 133-ўйинини ўтказмоқда - бу кўрсаткич бўйича у Карим Бенземага етиб олди.
Бу мусобақада "Реал" таркибида фақат Икер Касильяс (152) кўпроқ ўйин ўтказган.













