Европа футболида Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк ўйинлари давом этмоқда, Лондоннинг “Арсенал” клуби “Реал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Голларини Деклан Райс ажойиб жарима зарбалари билан киритди. Уни уч хил клуб билан Чемпионлар лигасини ютган Кларенс Зеедорф мақтади.
"Райс бу зарбани жуда яхши ҳисоблаб чиқиб тепди, у бўш жойни кўрди ва Куртуа "девор"ни ёмон қурганди, у "девор"га бор-йўғи тўрт нафар футболчини жойлаштирганди.
Лекин шунга қарамай, бу кучли ва яхши зарба бўлди.
Деклан ҳамма нарсани яхши ҳисоблаб чиқди ва ҳамма нарсани тўғри кўрди", - деди Зеедорф.













