Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Винисиус яна энг ёмонларидан бири бўлди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши дастлабки ўйинни у қадар ёрқин ўтказмади.

"Канонирлар" иккинчи бўлимда киритилган учта гол эвазига ўз уйида ғалабани нишонлади - 3:0. WhoScored маълумотларига кўра, иккала жамоа таркибидаги энг ёмон ўйинчилардан бири кутилмаганда Винисиус бўлди - 5,8 балл. Бразилиялик дарвозага уч марта зарба берди, аммо уларнинг бирортаси аниқ бўлмади, шунингдек, уч марта дриблинг амалга оширди - барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Бундан ташқари, ҳужумчи жамоадошлари учун бирорта ҳам вазият яратмади ва олтитадан фақат битта дуэлда ғалаба қозонди.

Ўйин натижасига кўра фақатгина Антонио Рюдигер (5,6) ва четлатилган Эдуардо Камавинга (5,5) пастроқ баҳоланди.

Киритилди: 09:30, 09.04.2025.
Ўқилди: 1833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.